Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси «Реал»га ўтиши мумкин
Сешанба, 26 Феврал
1674

«Реал» клуби «Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико хизматига қизиқиш билдирмоқда.

TyC Sports хабарига кўра, мадридликлар ёзда Аргентина терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Агар трансфер амалга ошса, Тальяфико «Реал»да Марсело ўрнини эгаллаши мумкин. Ўз навбатида бразилиялик ҳимоячини «Ювентус» олиши мумкин.

26 ёшли Тальяфико жорий мавсумда барча мусобақаларда 29та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар