УЕФА интизом қўмитаси Грециянинг АЕК клубини келаси мавсум еврокубокларидан четлатди.
Бундан ташқари жамоа 80 минг евро миқдорида жаримага тортилди ва еврокубоклардаги 2та ўйинни мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган АЕК — «Аякс» (0:2) ўйинидан олдин, грециялик мухлислар голландиялик фанатларга ҳужум қилишган эди. Кейинчалик тартибсизликлар шаҳар кўчалари ва стадион трибуналарида ҳам давом этди.