АПЛ «Кардифф» ва Сала ўртасидаги шартномани тан олмаган, бу клуб фойдасига ишлаши мумкин
Пайшанба, 21 Феврал
3962

Аргентиналик марҳум ҳужумчи Эмилиано Саланинг «Кардифф Сити» билан имзолаган шартномаси легитим кучга эга бўлмаслиги мумкин.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра, битим АПЛ қоидаларига номувофиқ равишда тузилгани аниқланган бўлиб, қайта кўриб чиқиш учун клубга қайтариб жўнатилган. Бу авиаҳалокатдан олдин бўлгани айтилмоқда. 

Манбанинг қўшимча қилишича, амалиётда бу каби ҳолатлар тез-тез рўй бериб туради.

«Кардифф» Салани «Нант» клубидан 15 млн фунтга харид қилганди. Айни пайтда француз клуби ҳалигача тўловни амалга оширмагани учун «Кардифф» устидан ФИФАга арз қилмоқчи. Ўз навбатида, харидор томон шартноманинг АПЛда рўйхатдан ўтказилмагани фактини футболчи вафот этганида ҳали уни тўлиқ ўз аъзоси қилиб олмаганини исботлаш учун ишлатмоқчи. Шунингдек, «Кардифф» «Нант»га хат йўллаб, 21 январдаги фожиага қадар Эмилианони ўз рўйхатидан чиқарганига исбот келтиришни сўраган. 

Сала сўнгги йўлга кузатилди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар