«У майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам лидер». Кьеллини жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини кўрсатди
Чоршанба, 20 Феврал
13436

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кимни жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

«Рамос – ҳозир жаҳондаги энг яхши ҳимоячи. У бу номга лойиқ, деб ҳисоблайман. У майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам – лидер. Рамос ҳаммага таъсир кўрсата оладиган футболчилардан», – деди Кьеллини.

Турин клуби сардори, шунингдек, ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Роналдунинг келгани муҳим аҳамиятга эга. Характер жиҳатдан у Буффон кетганидан кейинги бўшлиқни тўлдирди. Фақат аҳмоқ одамгина унинг гол уриш ва ассистентлик қилиш қобилиятига шубҳа билан қарайди.

Италияда узоқ йиллардан буён доминант клуб бўлиб келаётган ва ўзимизнинг энг юқори чўққимизга чиқиб бўлгандик, аммо Криштианунинг ҳисобига ўз чегараларимиздан ташқарига чиқа оляпмиз», – деди Кьеллини.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар