«Металлург» логотипи ўзгарди
Чоршанба, 20 Феврал
2498

«Металлург» раҳбарияти клубнинг янги логотипини тасдиқлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, клуб томонидан янги мавсум арафасида эълон қилинган танлов асосида мухлислар, профессионал дизайнерлар ва мусаввирлардан кўплаб вариантлар келиб тушган.

«Якунда клуб раҳбарияти муассислар билан келишган ҳолда қуйида ҳавола этилаётган янги рамз – логотипни энг маъқули деб топди ва тасдиқлади. Эндиликда мазкур логотип – “Металлург” (Бекобод) футбол клубининг расмий рамзи саналади», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Бекобод шаҳри жамоасига 1945 йилда асос солинган. «Ўзбекистон металлургия комбинати» клуб бош ҳомийси саналади. Клуб 1998 йилдан буён мунтазам равишда Ўзбекистон чемпионатининг энг юқори дивизионида иштирок этиб келмоқда.

«Металлург» эртага, 21 февраль куни соат 11:30да «Миллий» стадион анжуманлари залида 2019 йилги мавсум учун янги ўйинчилари тақдимотини ўтказади. Унда бош мураббий Андрей Сергеевич Шипилов мавсумга тайёргарлик, жамоа олдига қўйилган вазифалар бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар