Рамос қизил карточка олиш бўйича рекорд ўрнатди
Якшанба, 17 Феврал
5657

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида кечган учрашувда «Реал» «Жирона»га мағлуб бўлди (1:2). 

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ўйиннинг 90-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Футболчига хавфли ўйин учун иккинчи сариқ карточка кўрсатилди.

Қайд этиш керакки, бу мадридликлар жамоаси сардорининг «Реал» сафида Ла Лига ўйинларидаги 20-қизил карточкаси бўлди, у бу «нуқтани забт этган» илк футболчидир. У «Реал» сафида барча турнирлар доирасида жами 25 марта қизил карточа олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар