Рамос: «Қоидани атайин бузганман»
Шанба, 16 Феврал
7607

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Аякс»га (2:1) қарши ўйинда олган сариқ картасига изоҳ берди.

Энди Рамос жавоб баҳсини ўтказиб юбориши керак. УЕФА эса уни сариқ картани атайин олганликда гумонлаб, интизомий иш очган эди.

«Бу вазиятдан жуда таажжубдаман. Мен атайин қоидабузарлик қилдим, бу ноиложликдан эди. Аммо сариқ карта олиш учун интилмадим. Бошқа иложим йўқ эди, хавфли қарши ҳужум бошланаётганди, ҳисоб эса атиги 2:1 эди. Қоидани бузмасликдан бошқа имконият йўқлигини тушуниб тургандим. Футболда қийин қарорларни қабул қилишга тўғри келади деганимда шуни назарда тутган эдим.

Агар сариқ карта олишга интилганимда, бу ишни «Рома»га қарши ўтказилган гуруҳ босқичи ўйинида қилган бўлардим. Чунки биз плей-оффга муддатидан олдин йўл олгандик. ЦСКА клубига қарши сўнгги ўйин эса аҳамиятсиз эди», — деб ҳимоячи сўзларини келтирмоқда Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар