Путин: «Беларусь футболчилари Россияда легионер саналмайди»
Шанба, 16 Феврал
4193

Беларусь фуқаролигига эга футболчилар кейинги мавсумдан бошлаб Россия чемпионатида легионер деб ҳисобланмайди. Бу ҳақда икки мамлакат раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви вақтида маълум қилинди.

«Энди Беларусь спортчилари россиялик спортчилар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлишади, уларнинг заявкага киритилиши ва мусобақаларда қатнашишлари бўйича чекловлар қўйилмайди.

Футбол бўйича охирги буйруқ тасдиқланиб, Россия футбол иттифоқи регламентига киритилади. Кейинги мавсумдан бошлаб спортчилар [янги статусда] иштирок этишлари мумкин», – деб айтган учрашув вақтида Россия Спорт вазири Павел Колобков.

RNS`нинг хабар қилишича, Россия етакчиси Путин ҳамкаби Лукашенкога мурожаат қилар экан, шундай деган: «Бу ўша – биз сиз билан бир неча маротаба муҳокама қилган масала. Улар бизда легионер ҳисобланишмайди».

Sports.ru`нинг эслатишича, Россия футбол иттифоқи Ижроқўмининг 19 декабрь кунги йиғилишида рус футболида беларуслик футболчиларни легионер деб ҳисобламаслик масаласи кечиктирилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар