O'zbek Ўзбекча
Друлович Ўзбекистон ОТЖни Олимпиада саралашига тайёрламоқда – фотогалерея
Шанба, 16 Феврал
2916

Любинко Друлович раҳбарлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испанияда йиғин олиб бормоқда.

ЎФА расмий сайтида хабар қилинишча, сербиялик мутахассис машғулотлар кўтаринки руҳда ўтиши учун жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилган машқлар билан биргаликда футболчилар билан турли қизиқарли машқлар олиб бормоқда.

Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида 25 февралга қадар давом этувчи йиғин мобайнида учта назорат учрашуви ўтказиш кўзда тутилган:
16 февраль: «ВСГ Ваттенс» (Австрия)
19 февраль: «Реал Мурсия А» (Испания)
21 февраль: «Локомотив» (Тбилиси, Грузия)

Эслатиб ўтамиз, Любинко Друлович жамоаси март ойида Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Унда Ўзбекистон ОТЖ Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон олимпиячилари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Ушбу гуруҳ ўйинлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

 

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар