Рамоснинг атайин сариқ карта олиши билан боғлиқ янги маълумотлар пайдо бўлди
Жума, 15 Феврал
9337

«Реал» сардори Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Аякс»га (2:1) қарши ўйинда катта эҳтимол билан атайин сариқ карта олган.

Ижтимоий тармоқларда Рамоснинг мураббийлар штабига мурожаат қилиб, сариқ карта олишни сўраётгани ҳақидаги видео пайдо бўлди. Бир неча дақиқалардан сўнг, у Каспер Дольбергга нисбатан қўпол ўйнаб, ҳакам томонидан огоҳлантирилганди.

Бу Рамос учун мусобақа доирасидаги учинчи сариқ карта бўлди. У «Аякс»га қарши Мадридда ўтказиладиган жавоб баҳсида майдонга тушмайди. Натижада, чоракфинал ўйинларига сариқ карталардан тозаланган ҳолда етиб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу вазият юзасидан УЕФА Рамос устидан интизомий иш очган.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар