O'zbek Ўзбекча
Мамаев қамоқхонадаги футбол ўйинида иштирок этди
Пайшанба, 14 Феврал
5845

Москва шаҳридаги «Бутирка» номи билан танилган 2-сон тергов изоляторида ҳибсда сақланаётган гумондорлар ўртасида футбол ўйини ўтказилди.

Унда «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев иштирок этди. «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин эса тиззасидаги оғриқ туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, ҳар иккаласи 2018 йил октябрь ойидан бери безорилик ва қасддан тан жароҳати етказиш жиноятини содир этганликда гумонланиб, ҳибсда сақланмоқда.

Ўйинда 8:7 ҳисоби қайд этилди. Мамаев ҳар иккала жамоа учун 20 дақиқадан иборат 1 бўлим ўйнаб берди ва 7та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар