«Тоттенҳэм» Перишич трансферига яна уриниб кўради
Чоршанба, 13 Феврал
2393

«Интер» вингери Иван Перишич «Тоттенҳэм» қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

Tuttosport`нинг ёзишича, лондонликлар 30 ёшли хорватни январь ойида сотиб олишган уринишган эди, энди мавсум якунида ҳам у билан шартнома имзолаш пайида бўлишади.

Қайд этилишича, Перишичнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ўйинлари «шпорлар» бош мураббийи Маурисио Почеттинога манзур бўлган. Иккала клуб плей-офф йўлида битта гуруҳда баҳс олиб борганди.

Шунингдек, Иваннинг «Тоттенҳэм»га трансфери доирасида яримҳимоячи Мусса Сиссоко ва ҳимоячи Серж Орье «Интер»га ўтиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар