Сала ўлимининг сабаби аниқланди
Душанба, 11 Феврал
33590

«Кардифф Сити» ҳужумчиси Эмилиано Сала ўлимининг сабаби аниқланди.

WalesOnline хабарига кўра, футболчи боши ва танасидан олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Саланинг танаси Ла-Манш бўғозида ҳалокатга учраб, чўкиб кетган самолёт ичидан топилган эди. Унинг шахси бармоқ излари орқали аниқланди.

Британиянинг авиаҳалокатлар сабабини ўрганувчи комиссияси Сала самолётининг ҳалокати ҳақидаги тўлиқ ҳисоботни 6-12 ой ичида тақдим қилади. Қисқача ҳисобот 2 ҳафта ичида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни кечқурун Эмилиано Сала Франциянинг «Нант» клубидаги жамоадошлари билан хайрлашиб, «Кардифф» клуби қароргоҳига хусусий самолётда учиб кетган эди. Бироқ, самолёт кўзланган манзилга етиб келишидан 1 соат олдин радарлардан йўқолиб қолди. Бундан бироз аввалроқ, футболчи WhatsApp’даги чатга «ҳозир самолёт парчаланиб кетса керак», деган хабарни жўнатишга улгурган эди. Самолёт қолдиқлари 3 февраль куни денгиз остидан топилди. Уни излаш ишларига хайрия асосида катта миқдорда маблағ тўпланди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, ҳалокатга учраган бўлиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар