Рамос класиколар рекордчиси бўлиш арафасида
Пайшанба, 07 Феврал
6160

«Реал» сардори Серхио Рамос «Барселона»га қарши кечган Испания кубоги ярим финалининг илк учрашувида қатнашиб, сариқ карточка олди.

Ушбу баҳс Рамос иштирокида ўтган 40-класико ўйини бўлди. У бу борада якка етакчиликни қўлга киритиш томон бормоқда: «Реал» ва «Барселона» тўқнашувларида Серхиодан кўпроқ ўйнаган уч футболчи бор – Манола Санчис (43та ўйин), Пако Генто ва Хави (42тадан). Бешинчи ўринда 38тадан ўйин ўтказган Андрес Иньеста ва Лионель Месси бормоқда.

Шунингдек, Рамос кеча «Эль-класико»ларда 23-марота огоҳлантирилди. У бу борадаги ўз рекордини яхшиламоқда.

Серхиодан кейинги ўриндаги Фернандо Йерронинг ҳисобида 20та сариқ карточка бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар