Рамос: «Мураббий бўлиш учун барча хислатга эгаман»
Сешанба, 05 Феврал
3574

«Реал» сардори Серхио Рамос келажакда мураббий бўлиши мумкинлигини айтди.

«Ҳозирча келажак ҳақида ўйламаяпман. Вақтимни кўпроқ оиламга бағишлашни истардим. Куни билан футболда бандман ва оилам даврасида жуда кам вақт ўтказяпман.

Мураббий бўлишим мумкин. Фаолиятимни тугатгач, футбол оламида қолишни истардим. Мураббий бўлиш учун барча хислатга эгаман, етакчи ва сардор бўлиш қайсидир жиҳатлари билан мураббийлик ишига ўхшашдир. Буни ўзи футболчи бўлмаса-да, буюк мураббий сифатида ном қозонган инсонларни ҳурмат қилган ҳолда айтяпман», – деб Рамос сўзларини келтирмоқда Tribalfootball.

Эслатиб ўтамиз, Рамос 2005 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилади. 32 ёшли футболчининг шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар