O'zbek Ўзбекча
Друлович ишга киришди. У асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратмоқда
Сешанба, 05 Феврал
6672

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 февралдан Тошкентда Любинко Друлович бошчилигидаги илк йиғинини бошлади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 5 февраль эрта тонгда футболчилар тренажёр залида машғулот ўтказишган. Сербиялик мутахассис биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратмоқда.

Тошкентдаги йиғин 14 февралга қадар давом этади, шундан сўнг машғулотларда Испанияда давом эттирилади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22-26 март кунлари Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Тошкентда ўтадиган «F» гуруҳи ўйинларида мезбонлардан ташқари Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон олимпиячилари ҳам кураш олиб боради. Саралашдан ўтган жамоалар 2020 йил 8-26 январь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида  қатнашади. Унда 16та жамоа иштирок этади, 1-3 ўринни қўлга киритганлар Токио - 2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар