«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Аввалроқ, УЕФА «Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико бошига оёғи билан зарба берган футболчини 2 ўйинга дисквалификация қилган эди. Мюллер бу қоидабузарлиги учун майдондан четлатилган, ўйиндан кейин эса рақибидан узр сўраганди.
«Бавария» УЕФА қарори юзасидан апелляция берди, аммо ташкилот уни рад қилди.
Энди Мюллер 19 февраль ва 13 март кунлари «Ливерпуль»га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.