Рамос бу мавсумда Европанинг 6 нафар топ-ҳужумчисидан кўпроқ гол урди
Жума, 01 Феврал
7728

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос якшанба куни «Эспаньол» билан баҳсда (4:2) гол муаллифи бўлган эди. AS нашрининг ҳисоблашича, у мавсум бошидан буён Европанинг топ-5 чемпионатларида тўп сураётган унча-мунча ҳужумчидан кўпроқ гол урган.

«Қироллик клуби» сардори бу мавсум клубида 10та, терма жамоада 4та – жами 14та гол уришга улгурди. У бу кўрсаткич бўйича юқори классдаги ҳужумчилар – Гонсало Игуаин (8), Альваро Мората (9), Радамель Фалькао (11), Роберто Фирмино (12), Эдин Жеко (12) ва Ромелу Лукакудан (13) юқорироқ ўринда турибди.

Албатта, Рамос 14та голидан 8тасини пенальтидан урганини ҳам таъкидлаш керак.

Қўшимча қилиш жоиз, Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Эспаньол» билан ўйиннинг танаффуси вақтида Серхионинг маҳсулдорлигини эътироф этганди.

«Серхио Рамос марказий ҳимоячи эмас, у ўзи истаган ҳар қандай позицияда ўйнай олади», – деганди Энрике.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар