Никимбаев: «Қатар терма жамоасининг ютуғи – ёшларга эътибор қаратишда» 
Жума, 01 Феврал
4671

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси ва журналист Алишер Никимбаев Қатар терма жамоасининг Осиё Кубогидаги шов-шувли ғалабаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қатар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Барча 7та ўйинда умумий 19:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ваҳоланки, 1,5 йил олдин бу жамоа Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган эди.

Қатарликлар бу муваффақиятсизликдан тўғри хулоса чиқардилар. Ўша пайтдаги ва ҳозирги терма жамоа таркибини таққослаб кўрамиз. Олдинги бош мураббий Хорхе Фоссатти сўнгги ўйинида Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Унинг жамоасида 23 футболчидан атиги 9 нафари қатарлик эди. Ҳозир эса Қатар таркибида 16 нафар шундай футболчи бор. Бундан ташқари, ҳозирги таркиб аввалгисидан ўртача 3 йилга ёшроқ. 

Таркибнинг ёшартирилишида испаниялик мутахассис Феликс Санчеснинг хизмати катта бўлди. Маҳаллий футболчиларни терма жамоа учун етиштириб беришда эса Қатар Футбол Ассоциацияси ва клубларнинг сайъ-ҳаракатларини қайд қилиш лозим. Ассоциация болалар ва ўсмирлар футболига жиддий эътибор қаратди. Клублар эса ёшларни терма жамоа даражасида тарбиялаб беришди», - деб ёзди мутахассис Футболиум каналида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар