Серхио Рамос сафдан чиқди
Душанба, 28 Январ
8639

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Примера доирасидаги «Эспаньол»га (4:2) қарши ўйинда жароҳат олди, деб хабар беради Marca.

32 ёшли футболчи 1-бўлимда оёғидан лат еганидан сўнг, танаффусда алмаштирилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, Рамос тиззасидан жароҳат олган. Унинг қачон тикланиб олиши маълум эмас.

Жорий мавсумда Рамос «Реал» таркибида 31та ўйин ўтказиб, 10та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар