Жепаров Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, илк голини урди
Жума, 25 Январ
12932

«Металлург» яримҳимоячи Сервер Жепаров Ўзбекистон чемпионатига қайтганидан сўнг, илк голини урди. 

Футболчи Қибрайда Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди. 34-дақиқада Жепаров жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди, деб хабар беради Самарқанд шаҳри клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Жепаров Ўзбекистонда «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларида ўйнаган. У сўнгги марта 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида қатнашган эди. Шундан сўнг, Эроннинг «Истиқлол», «Сипоҳан», Қозоғистоннинг «Жетису» клублари шарафини ҳимоя қилди ва ўтган йили охирида «Металлург» билан шартнома имзолади.

Назорат ўйини
25 январь, Қибрай
«ДИНАМО» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:1
Гол: Cервер Жепаров, 34.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар