Италия чемпионатида янги бомбардир пайдо бўлди
Якшанба, 20 Январ
7271

«Аталанта» Италия чемпионатининг 20-турида «Фрозиноне»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0).

Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Дуван Сапата покер қайд этди.

27 ёшли колумбиялик футболчи А Сериянинг қаторасига еттинчи ўйинида гол урмоқда. У энди чемпионатдаги голлари сонини 14тага етказди ва тўпурарлар пойгасида «Женоа» ҳужумчиси Кшиштоф Пентекни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. У биринчи ўринни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бўлишиб турибди.

У шунингдек, «Аталанта» тарихига бир ўйинда камида 4 гол урган учинчи футболчи сифатида кирди. Бунгача бундай натижа 1952 йилда Пол Расмуссен ва Хассе Йеппсонe томонидан қайд этилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар