Франция чемпионати тўпурарларидан бири АПЛга ўтди
Якшанба, 20 Январ
6731

«Нант» ҳужумчиси Эмилиано Сала фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттиради.

Аргентиналик ҳужумчи «Кардифф» аъзосига айланди ва клуб тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди. Унинг трансфери қиймати расманэълон қилинмади. ОАВ маълумотига кўра, «Кардифф» раҳбарияти Сала учун 20 миллион евро тўлаган.

Айни вақтда 28 ёшда бўлган футболчи жорий мавсумда Франция чемпионати ўйинларида 12 гол урган ва тўпурарлар қаторида бораётганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар