А Серия. «Рома» жуда қийин ўйинда «Торино»ни енгди
Шанба, 19 Январ
2216

Италия чемпионатида 20-тур ўйинлари бошланди.

«Рома» ўз майдонида «Торино» билан беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Римликлар 1-бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида олдинда эдилар, аммо рақиб 2-бўлимда ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйин якунланишига 17 дақиқа қолганида Эл-Шаарави томонидан урилган гол «Рома»га ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Рома» 33 очко билан 4-ўринда, «Торино» эса 27 очко билан 9-ўринда бормоқда.  

А Серия, 20-тур
Рома – Торино 3:2 (2:0, 1:2)
19 январь, «Стадио Олимпико» 
Голлар: 1:0 – 15 Дзаньоло, 2:0 – 34, пенальти Коларов, 2:1 – 51 Ринкон, 2:2 – 67 Ансальди, 3:2 – 73 Эл-Шаарави. 
Рома – Ольсен, Манолас, Коларов, Карсдорп (Сантон, 80), Фасио, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Ундер (Эл-Шаарави, 6), Клюйверт (Шик, 72), Жеко.
Торино – Сиригу, Войнович (Беренгер, 83), Нкулу, Джиджи, Ансальди, Яго Фальке (Дзадза, 55), Ринкон, де Сильвестри, Парижини (Эдера, 75), Айна, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Клюйверт (61), Кристанте (65), де Сильвестри (70), Ринкон (90), Белотти (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар