O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон терма жамоасининг Японияга ютқазган ўйинидан олинган фотосуратлар жамланмаси
Пайшанба, 17 Январ
3347

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Япония билан беллашди ва 1:2 ҳисобида ютқазди. 

Элдор Шомуродовнинг 40-дақиқада урган голидан сўнг, ҳисобда олдинга чиқиб олган футболчиларимиз ғалабани ушлаб қола олишмади. Японияликлар 43-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, 58-дақиқада ғалаба келтирувчи голни уришди.

Бу мағлубият натижасида терма жамоамиз гуруҳда ғолиб бўлиш имкониятини бой берди. Япония 9 очко билан биринчи, Ўзбекистон 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Энди Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Австралия билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар