«Манчестер Сити» клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ беришни талаб қилган УЕФА сўровини жавобсиз қолдирди.
The Guardian хабарига кўра, «Сити» Германиянинг Der Spiegel нашри томонидан ошкор қилинган, 2013-2015 йилларда клубнинг молиявий қаллобликларни амалга оширгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилмади. Бироқ, улар ўғриланган маълумотларга асосланганини баҳона қилиб, изоҳ беришдан бош тортди.
Айни пайтда УЕФА «Манчестер Сити»га нисбатан янги суриштирув ишларини бошлаш ҳақида ўйламоқда. Агар «шаҳарликлар»нинг қоидани бузгани исботланса, клуб еврокубоклардан четлатилиши мумкин.