«Брюгге» ҳужумчиси учун бир неча гранд клублар кураш бошлади
Сешанба, 15 Январ
4604

«Тоттенҳэм», «Ливерпуль» ва «Милан» «Брюгге»нинг нидерландиялик ҳужумчиси Арно Грёневельд учун кураш бошлади.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, «Милан» Грёневельд учун 10 млн евро таклиф қилган ва рад жавобини олган.

Футболчига «Эвертон» томонидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Айни вақтда форвард тўпиғидан олган жароҳатини даволамоқда, у охирги марта октябрь ойида майдонга чиққан.

21 ёшли Грёневельд Бельгиянинг «Брюгге» клубига Нидерландиянинг «НЕК Неймеген» клубидан келиб қўшилган. Ўшанда трансфер қиймати 1 млн еврони ташкил қилган.

У жорий мавсумда Бельгия чемпионатида 11 учрашувда майдонга тушган ва 4 гол уриб, 3 голга узатма берган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган.

2018 йилда Грёневельд илк марта Нидерландия терма жамоасига чақирув олди ва 2 ўйинда майдонга тушиб, Бельгияга қарши ўйинда (1:1) гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар