O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан ўйинолди расмий машғулотини ўтказди (фотогалерея)
Шанба, 12 Январ
6258

Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 12 январь куни гуруҳ босқичининг 2-туридаги Туркманистонга қарши баҳс олдидан расмий машғулотни ўтказди.

Машғулотлар якшанба кунги баҳс бўлиб ўтадиган «Rashid Stadium»да ўтказилди. Жараённинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ эканидан фойдаланган Kun.uz фотомухбири у ердаги муҳит ва кайфиятни суратлар воситасида етказишга ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 13 январь куни Осиё Кубогида иккинчи турга якун ясалади. Баҳсларнинг сўнггиси «F» гуруҳи вакиллари – Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасида Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат  21:00да бошланиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар