Осиё Кубоги. БАА Ҳиндистонни мағлуб этди
Жума, 11 Январ
8067

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

А гуруҳида БАА ва Ҳиндистон терма жамоалари беллашди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала терма жамоада дарвозани ишғол этиш учун вазиятлар кўп бўлди. Бироқ, мезбонлар 2 марта ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб қолишди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Таиланд Баҳрайнни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Осиё Кубоги, А гуруҳи, 2-тур
10 январь

БАА – Ҳиндистон 2:0
Голлар: Муборак (41), Мабхут (88)

Баҳрайн – Таиланд 0:1
Гол: Сонгкрасин (58)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар