FOX Sports Asia нашри Осиё Кубоги 1-турида жуда яхши ўйнаган 10 нафар футболчи рўйхатини тузди.
Ўзбекистон терма жамоаси посбони Игнатий Нестеров рейтингнинг 10-поғонасидан жой олди. У Уммонга (2:1) қарши баҳсда 5та сэйвни амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган эди.
FOX Sports Asia талқини бўйича 1-турнинг энг яхши 10 нафар футболчиси:
1. Муҳаммад Ар-Ромайҳий (Баҳрайн)
2. Халил Бани Аттиаҳ (Иордания)
3. Сунил Чҳетри (Ҳиндистон)
4. Ҳванг Ҳи-Чан (Жанубий Корея)
5. Хавьер Патино (Филиппин)
6. Маҳдий Торимий (Эрон)
7. Нгуен Қуанг Ҳаи (Вьетнам)
8. Муҳанад Али (Ироқ)
9. Юя Осако (Япония)
10. Игнатий Нестеров (Ўзбекистон)