Серхио Рамос фаолиятидаги юбилей голни урди
Пайшанба, 10 Январ
4080

Испания Кубоги 1/8 финалида «Реал» «Леганес»га қарши ўйнади. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган биринчи учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида ҳисоб очилди — «Реал» сардори Серхио Рамос пенальтидан унумли фойдаланди. Бу гол айни вақтда 32 ёшда бўлган ҳимоячининг профессионал фаолиятидаги 100-гол бўлди. У «Реал» сафида 80та, «Севилья» сафида 3та, Испания терма жамоаси сафида эса 17та голга муаллифлик қилган.

Испания Кубоги нимчорак финалида «Леганес» — «Реал» ўртасидаги жавоб учрашуви 16 январь куни Леганесдаги «Мунисипаль де Бутарке» стадионида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар