Осиё кубоги-2019. Баҳрайн – Таиланд учрашувининг бошланғич таркиблари
Пайшанба, 10 Январ
2744

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган Футбол бўйича XXVII Осиё кубогининг «А» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Баҳрайн — Таиланд учрашуви учун терма жамоаларнинг бошланғич таркиби маълум бўлди.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00да Дубайдаги Ал-Мактум стадионида бўлиб ўтади.

Учрашувни австралиялик ҳакам Кристофер Бис бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэттю Крим, Антон Шчетинин ёрдам беради. Дарвоза ортида турувчи ҳакамлар австралиялик Петер Грин ва япониялик Рюижи Сато. Ёрдамчи ҳакам қирғизистонлик Сергей Гришченко.

БАҲРАЙН: 1. Саййид Шуббар Алавий – 3. Волид Муҳаммад Ал-Ҳаём, 5. Ҳамад Муҳаммад Аш-Шамсон, 12. Аҳмад Али Жума, 16. Саййид Ризо Исо – 4. Сайййид Зиё Саййид, 7. Абдулваҳоб Али Ас-Софий (сардор), 8. Муҳаммад Жасим Марҳун, 11. Али Жаъвар Мадон, 19. Кумайл Ҳассан Ал-Асвад – 13. Муҳаммад Саъд Ар-Румайҳий.
Бош мураббий: Мирослав Соукуп (Чехия)

ТАИЛАНД: 1. Чатчай Бутпром – 3. Тиратон Бунматан, 4. Чалермпонг Кердкаю, 6. Панса Ҳемвибун, 19. Тристан До – 8. Титифан Пуангжан, 14. Санрават Дечмитр, 18. Чанатип Сонгкрасин – 9. Адисак Крайсорн, 10. Терасил Дангда (сардор), 22. Супачай Чайдид
Бош мураббий: Ёдятай Сирисак (Таиланд)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар