Салоҳ қаторасига иккинчи йил Африканинг энг яхши футболчиси бўлди
Чоршанба, 09 Январ
3582

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африканинг 2018 йилги энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерацияси хабар тарқатди.

Салоҳга Дакарда ўтказилган тақдирлаш маросимида мукофот топширилган.

Салоҳ бу соврин учун рақобатда сенегаллик жамоадоши Садио Мане ва «Арсенал»нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ортда қолдирган.

Қайд этиш керакки, Салоҳ қаторасига иккинчи марта Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди, 2017 йили ҳам Мане ва Обамеянг кучли учликдан жой олишганди.

Айни вақтда 26 ёшда бўлган Салоҳ 2018 йилда Англия Премьер-лигасида энг яхши тўпурар бўлган, у 36 ўйинда 32 гол урганди. Жорий мавсумда эса 13 гол билан тўпурарлар пойгасида Обемеянг ва Кейндан кейин учинчи бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар