Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.
D гуруҳида Ироқ ва Вьетнам терма жамоалари беллашди. Ўйинда вьетнамликлар 2 марта ҳисобда олдинда боришига қарамй, якунда ироқликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Эрон йирик ҳисобда Яманни мағлуб этган эди.
Осиё Кубоги
D гуруҳи, 1-тур
7 январь
Эрон – Яман 5:0
Голлар: Торимий (12, 25), Ал-Сувадий (23 автогол), Азмун (53), Қуддус (78)
8 январь
Ироқ – Вьетнам 3:2
Голлар: Али (35), Ториқ (60), Аднан (90) – Атия (24 автогол), Нгуен (42)