«Манчестер Юнайтед» ҳимоя чизиғи учун 4 номзодни кўриб чиқмоқда
Сешанба, 08 Январ
10118

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар чоғида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Mirror нашри хабарига кўра, клуб нишонидаги асосий футболчилар «Рома» ҳимоячиси Костас Манолас ва «Тоттенҳэм ХҲотспур» футболчиси Тоби Алдервейрелд ҳисобланади.

Костас «Рома» сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. А Сериянинг жорий мавсумида грециялик бу ҳимоячи 16 учрашувда майдонга тушган ва бир гол уриб, бир голга узатма берган. Унинг римликлар клуби билан шартномаси муддати 2022 йил ёзига қадар тузилган. Алдервейрелд эса «шпорлар» билан шартномасини 2022 йилгача узайтирилган, лекин манкунианликлар уни ёзда 28 млн евро эвазига харид қилиши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» шунингдек, Эдер Милитао («Порту») ва Холид Кулибали («Наполи») номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар