«Реал»нинг қишки трансфер режалари маълум
Душанба, 07 Январ
20928

«Реал» клуби директори Эмилио Бутрагеньо ҳозирги таркиб қўйилган вазифаларни бажаришга қодир ва кучайтиришга муҳтож эмаслигига ишончи комил эканини айтди.

«Қишки трансферлар? Ҳозир футболчиларимиз жуда кучли экани ҳақидаги фикрда қолиш учун жуда қулай пайт келган. Улар кўплаб совринларни, хусусан, қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасини ютиб олишган. Улар жуда ажойиб футболчилар», — деб Бутрагеньо сўзларини келтирмоқда Football Espana.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача «Реал»нинг қишдаги ягона хариди «Манчестер Сити»нинг 19 ёшли яримҳимоячиси Браим Диас бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар