Рамос юбилей маррани забт этди
Жума, 04 Январ
4165

«Реал» Испания чемпионатининг 17-турида сафарда «Вильярреал» (2:2) билан дуранг ўйнади.

Goal хабарига кўра, мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос учун бу барча мусобақалардаги 800-ўйин бўлди. 32 ёшли испаниялик «Реал» таркибида 589та, Испания терма жамоасида 161та ва «Севилья» таркибида 50та ўйин ўтказган.

Рамос профессионал фаолиятидаги илк ўйинини 2004 йил 1 февралда ўтказган. Футболчининг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар