O'zbek Ўзбекча
Месси уни янги синовлар томон чорлаган Роналдунинг чақириғига жавоб берди
Жума, 28 Декабр
35239

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Ювентус»даги ҳамкасби Криштиану Роналдунинг чорловига жавоб берди.

Аввалроқ португалиялик юлдуз аргентиналик рақобатчисини А Серияда кўриш истаги йўқ эмаслигини билдирган эди. «Мен учун, ҳаёт – синовлар демакдир. Бу синовлар олами менга ёқади, одамларни бахтли қилишни ёқтираман. У ҳам бир кун келиб Италияга келишини, худди мен каби ўзини синов ва қийинчиликка уришини истаган бўлардим», – дея таъкидлаганди Роналду.

Месси куни кеча Marca билан суҳбатда бўлиб, Роналдунинг ушбу чақирувига жавоб қайтарди.

«Ўзгаришга қўл уришим шарт эмас. Шундоқ ҳам жаҳоннинг энг яхши клубида ўйнаяпман. Олдимдаги қийинчилик ва синовлар ҳар йили янгиланиб туради.

Янги мақсадлар қўйиш учун бошқа клуб ёки лигага йўл олишим жоиз эмас. Дунёнинг энг яхши клубида – ўз уйимдаман. Ўзгариш қилишим учун сабаб йўқ», – дея таъкидлади Месси.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳам ўша интервьюсида бу ҳолга алоҳида урғу берган эди: «Агар у ўзини клубида бахтли ҳис этаётган бўлса, бу танловини ҳурмат қиламан».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар