O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогига борадиган таркиби маълум – Денисов, Ҳайдаров ва Жепаров унда йўқ
Сешанба, 25 Декабр
17958

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер январь ойида БААда ўтказиладиган Осиё Кубогига борадиган 23 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар:
1. Игнатий Нестеров («Локомотив»)
21. Ўткир Юсупов («Қўқон-1912»)
12. Санжар Қувватов («Насаф»)
 
Ҳимоячилар:
15. Егор Кримец («Пахтакор»)
5. Анзур Исмоилов («Локомотив»)
3. Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи», Япония)
20. Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
13. Олег Зотеев («Локомотив»)
4. Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)
2. Акмал Шораҳмедов («Пахтакор»)
6. Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»)
 
Яримҳимоячилар:
23. Одил Ҳамробеков («Насаф»)
9. Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой)
19. Отабек Шукуров («Шаржа», БАА)
18. Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония)
11. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)
16. Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)
17. Достон Ҳамдамов («Анжи», Россия)
22. Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)
8. Икром Алибоев («Сеул», Жанубий Корея)
14. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)
 
Ҳужумчилар:
10. Марат Бикмаев («Локомотив»)
7. Сардор Рашидов («Локомотив»)

Кенгайтирилган рўйхатдан жой олган Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Вадим Афонин, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев, Элдор Суюнов (жароҳати бор), Александр Лобанов ва Жасур Ҳасанов Осиё Кубогига борадиган таркибдан тушириб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Уммон (9 январь), Туркманистон (13 январь) ва Япония (17 январь) терма жамоалари билан куч синашади.

Ҳамюртларимиз 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига етиб боришади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар