Италияда трансфер ойнаси муддати икки ҳафтага узайтирилади
Жума, 21 Декабр
2985

Италияда қишки трансфер дарчаси муддати узайтирилиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport маълумотига қараганда, кеча итальян клублари муддатни икки ҳафтага узайтириш масаласини муҳокама қилишган.

Жорий тартибга кўра, трансфер ойнаси 1 январда очилиб, 18 январда ёпилади. Аммо клублар муддатни бошқа лигаларники каби 31 январгача узайтиришни истамоқда. Бунинг учун А Серия клубларининг якуний қарори ФИФА тасдиғидан ўтиши керак.

Шу билан бирга, пайшанба куни А Серияга янги раҳбар ҳам тайинланди. Лигага эндиликда Луиги Де Сиерво бошчилик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар