Сампаоли мураббийлик фаолиятига қайтди
Чоршанба, 19 Декабр
4945

Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли яна ишга қайтди.

58 ёшли мутахассис Бразилиянинг «Сантос» клубига бош мураббий қилиб тайинланди. У жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик туфайли, Аргентина терма жамоасини тарк этиб, 5 ой давомида ишсиз юрган эди.

«Сантос» клуби Бразилия А Сериясининг 2018 йилги мавсумида 10-ўринни эгаллади.

Сампаоли мураббийлик фаолиятида Перу, Эквадор, Чили клубларида, шунингдек, «Севилья»да ишлаган. Бундан ташқари, Чили ва Аргентина терма жамоаларини бошқарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар