O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги олдидан охирги йиғинни ўтказгани Туркияга келди
Якшанба, 16 Декабр
4897

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги олдидан охирги ўқув-машғулот йиғинини ўтказгани Туркияга етиб келди. 

Терма жамоа бугун, 16 декабрда илк машғулотини ўтказади.

Йиғин 29 декабрда якунига етади, шу куннинг ўзида терма жамоа Тошкентга қайтади. 3 кун ўтгач эса Осиё кубогида иштирок этиш учун БААга жўнайди.

Миллий терма жамоа мусобақада Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари билан бирга F гуруҳида иштирок этади. Терма жамоа илк ўйинини 9 январда Уммонга қарши ўтказади, 13 январда Туркманистон билан, 17 январда эса Япония билан учрашади. 

Ўзбекистон, терма жамоа, Туркия, Осиё кубоги

Теглар

Ўхшаш янгиликлар