Россия Премьер-лигаси раҳбари Сергей Прядкин чемпионат молиясига оид рақамлар билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича, РПЛ бюджети ўтган йилдаги каби 50 миллион долларни ташкил этади. Унда ғолиб чиққан клуб эса 5 млн доллар миқдорида мукофот олади.
Қайд этилишича, 2017/18 йиллар мавсумида мухлислар ташрифи бўйича Россия чемпионати рекорди ўрнатилган ва бу борадаги кўрсаткичлар ўсиши ушбу мавсумда ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йил бошида янги форматдаги чемпионат – Суперлига ғолиби 1 млрд сўм миқдорида мукофот олишини эълон қилган эди. Бу жорий курсларда 120 минг доллардан бироз кўпроқни ташкил этади.