Аргентина термасининг ЖЧ-2018даги бош мураббийи Бразилияда иш бошламоқда
Жума, 14 Декабр
2996

Бразилиянинг «Сантос» клуби аргентиналик мутахассис Хорхе Сампаолини бош мураббий лавозимига тайинлади.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 58 ёшли мураббий 2019 йилдан бошлаб жамоага устозлик қила бошлайди. Томонлар келишув шартлари борасида шу ҳафта охирида якуний қарорга келишлари кутилмоқда.

Сампаолининг сўнгги иш жози Аргентина терма жамоаси бўлган эди. У 2017 июнидан 2018 июлигача ушбу лавозимда ишлаб, ЖЧ-2018 нимчорак финалида бўлажак чемпион Франция тўсиғидан ўта олмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар