Мюллер яккакурашдаги маҳоратини кўрсатди ва қизил карточкага рози бўлмади
Пайшанба, 13 Декабр
9203

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритиб улгурган икки клуб – «Аякс» ва «Бавария» Амстердамда гуруҳ ғолиблиги учун курашди.

Ўйиннинг 82-дақиқасигача 1:1, 87-минутгача эса 2:1 ҳисоби таблода ёниб турган бўлса-да, якунда ҳисоб 3:3 кўринишига келди.

Баҳснинг ҳиссиётларга тўла ва голларга бой тарзда кечганидан ташқари футбол мухлислари эътиборини тортган ҳолатлардан бири ўйиндаги интизом масаласи бўлди.

Дастлаб 67-дақиқада (ҳисоб 1:1 эди) мезбонлар ҳимоячиси Максимилан Вебер майдондан рақиб оёғига очиқдан очиқ тепгани учун майдондан четлатилди.

Орадан ўн дақиқа ҳам ўтмай меҳмонлар ҳужумчиси Томас Мюллернинг ҳаракати бундан-да ўтиб тушди: унинг Николас Тальяфикога нисбатан фолини «қўполлик» деб таърифлаш хато бўларди.

UHHHHHHHHH!!! Hoy en día se quejan y simulan por cualquier foul los futbolistas. 🤣😅 TREMENDO PLANCHAZO @esmuellert_ 😱🤯 #UCL. pic.twitter.com/9gbGc6QepE

Эътиборлиси, Мюллер ўзига қизил карточка кўрсатган ҳакамнинг қарорига қўшилгани йўқ:

Яна ҳам эътиборлиси, бошидан шундай зарба қабул қилган 26 ёшли Тальяфико майдонни тарк этгани йўқ. Унга тиббий ёрдам кўрсатишганидан сўнг ўйинга қайтиб, ўз жарима майдончасида қоидани бузди. Сўнг Левандовски пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Аргентиналик ҳимоячи бу «айбини» ювиш учун қўшиб берилган 5-дақиқадаги ҳужумда иштирок этди ва рикошетдан гол муаллифи бўлди (3:3). Ҳолатни унинг адаши Николас Зюленинг автоголи сифатида қайд этиш ҳам мумкин, аммо бу ерда гап 20 дақиқа олдин бошидан қўрқинчлидек кўринган зарба қабул қилган Тальяфиконинг ҳаракатлари ҳақида кетмоқда.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар