Икром Алибоев Жанубий Кореянинг «Сеул» клубига ўтди
Пайшанба, 13 Декабр
8858

«Локомотив» яримҳимоячиси Икром Алибоев Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби билан 2021 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Сеул»га ўтганимдан хурсандман. Клуб бой тарихга ва зўр стадионга эга. Аввалроқ, бу жамоада Сервер Жепаров ҳам ўйнаган ва чемпион бўлган. Мен ҳам «Сеул» тарихига киришга ҳаракат қиламан», - деб Алибоев сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров 2010-2011 йилларда «Сеул» шарафини ҳимоя қилган ва Жанубий Корея чемпиони бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар