Суперлигага чиққан «Андижон» стадион борасида қандай ўзгаришларни ваъда қилмоқда?
Чоршанба, 12 Декабр
5333

Суперлигага чиққан «Андижон» «Соғлом авлод» стадиони ҳолатини яхшилаш ҳаракатига тушди.

Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, стадион майдони қайта тайёрланади ва у март ойига бориб фойдаланишга топширилади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, ўйингоҳ ёриткичлари ҳам талаб этилган 1200 люкс даражага етказилади.

«Шунингдек, ҳисобни акс эттириб турувчи янги замонавий электрон табло ҳам қўйиладиган бўлди. Табло компьютерда бошқариб борилади ва ўйиндан аввал “Андижон” таркибида харакат қиладиган футболчиларни расмлари билан таништириб борилади», - дейилади хабарда.


 
Бундан ташқари, 1 секторда лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб, CIP ложа ташкил этилади ва у ердаги ўриндиқлар бошқа секторларникидан фарқ қилади. Трибунанинг қолган секторлари 18000 дона ўриндиқ билан бутунлай янгиланадиган бўлди.

Ўриндиқлар ҳозиргидек ҳар хил рангда эмас, балки икки хил – оқ ва кўк рангларда бўлади.

Стадиондаги реклама шитлари ҳам компьютерлаштирилиб, ҳомийлар номи учрашув пайтида реклама қилиниб борилади. 

Таъкидланишича, “Соғлом авлод” стадионида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун алоҳида жой ажратиладиган бўлди. Режага кўра, ҳозирча энг камида 30 журналист учрашув пайтида бир вақтнинг ўзида медиа-трибунада қулай ва сифатли интернет тизими орқали бемалол ишлай оладиган шароит яратилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар