O'zbek Ўзбекча
Чемпионлар Лигаси: Кимлар плей-оффга чиқди, кимлар Европа Лигасига йўл олди?
Чоршанба, 12 Декабр
11108

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги охирги ўйинлар олдидан плей-оффнинг 16 иштирокчисидан 15таси маълум бўлиб улгурган. Охирги йўлланма тақдири «Шахтёр» ва «Лион» ўртасидаги ўзаро баҳсда ҳал бўлади.

A гуруҳи: Бу гуруҳда 1/8 финал босқичига биринчи ўрин билан Дортмунднинг «Боруссия»си йўл олди, иккинчи ўринни – «Атлетико» эгаллади. Учинчи ўринни банд этган «Брюгге» Европа Лигасида ўйнайди. «Монако» тўртинчи ўринда қолган ҳолда еврокубокларни тарк этадиган бўлди.

B гуруҳи: «Барселона» биринчи, «Тоттенҳэм» – иккинчи. Лондон жамоасига гуруҳдан чиқиш учун 8 очко етарли бўлди, шунча очко олган «Интер» қўшимча кўрсаткичлар туфайли учинчи ўринда қолиб кетди. «ПСВ» гуруҳ омадсизи.

C гуруҳи: «ПСЖ» ва «Ливерпуль» мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиққан, охирги тур арафасида биринчи ўринда бўлган «Наполи» энди Европа Лигасида омадини синаб кўради. «Црвена Звезда» еврокубокларни тарк этди.

D гуруҳи: «Порту» гуруҳ босқичида энг кўп очко (16) жамғарган жамоа бўлди, «Шальке» 11 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. «Галатасарой» учинчи бўлди ва баҳорда Европа Лигасида ўйнайди. «Локомотив» эътиборини тўлиқ ички чемпионатга қаратади.

E гуруҳи: Бу гуруҳда «Бавария» ва «Аякс» муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилишган, охирги турда бу жамоалар биринчи ўринни ким эгаллашини ўзаро учрашувда аниқлашади, «Бенфика» – Европа Лигаси йўлланмасини ҳал қилган. Тўртинчи ўринда қолиши аниқ бўлган АЕК билан бўладиган учрашув расмиятчилик учун ўтказилади.

F гуруҳи: «Манчестер Сити» плей-оффга чиқиб бўлган. 1/8 финал учун иккинчи йўлланма эгаси «Шахтёр» – «Лион» учрашувида аниқ бўлади. «Ҳоффенҳайм» ҳам Европа Лигаси йўлланмаси учун имконият сақлаб қолган, бунинг учун инглизлар ўз майдонида мағлуб этилишича, «Лион» украинлардан устун келиши талаб этилади.

G гуруҳи: Бу гуруҳда «Реал» ва «Рома» плей-оффга чиқиб бўлишган. Баҳорги ўйинларда Европа Лигасининг 1/16 финалида иштирок этиш учун ЦСКАда ҳам, «Виктория»да ҳам имконият бор. Икки жамоада ҳам 4 очкодан жамғарилган. Москваликлар охирги турда мадридликлар меҳмони бўлади, чехлар – римликларни қабул қилади. 

H гуруҳи: Баҳорда «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасида, «Валенсия» – Европа Лигасида ўйнайди. «Янг Бойз» учун барчаси якунланган.

Қуръага кўра, гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар сараланганлар саватчасида бўлади, иккинчи ўрин билан чиққан жамоаларни кучлироқ рақиблар кутади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар