O'zbek Ўзбекча
«Ривер Плейт» тўрт йил ичида иккинчи марта Либертадорес кубоги ғолиби бўлди
Душанба, 10 Декабр
6352

Бир қатор можаролар сабаб кечиктирилган Либертадорес кубогининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Аргентинанинг икки клуби - «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги дастлабки баҳс ноқулай об-ҳаво шароити туфайли белгиланганидек 10 ноябрда эмас, ундан бир кун кейин ўтказилган ва дуранг (2:2) қайд этилганди. Шундан сўнг 24 ноябрда бўлиши кутилган жавоб ўйини «Ривер Плейт» фанатлари томонидан меҳмонлар автобуси аёвсиз тошбўрон қилиниши оқибатида қолдирилган ва Аргентинадан Испанияга кўчирилган эди.

Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтган ҳал қилувчи ўйинда ҳам асосий вақт дуранг билан тугади – 1:1. Аммо қўшиб берилган икки бўлимда биттадан гол урган «Ривер Плейт» Америкага бош соврин билан қайтадиган бўлди.

Маълумот учун, афсонавий «Монументаль» стадиони соҳиби ўз тарихида тўртинчи маротаба Либертадорес кубогини қўлга киритди. Клуб охирги марта 2015 йилда ушбу мусобақа ғолиби бўлган. «Бока Хуниорс» эса 2017 йилдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда, Буэнос-Айреснинг бу клуби ҳамшаҳаридан иккитага кўп – жами 6 марта чемпионликка эришган.

Қайд этиш керак, бу Либертадорес кубогининг икки ўйиндан иборат охирги финали бўлиб қолади. Кейинги йилдан ғолиб фақат битта ўйин натижасига кўра аниқланади.

Либертадорес кубоги
Финал, жавоб учрашуви
Ривер Плейт – Бока Хуниорс 3:1
Голлар: 0:1 – 44 Бенедетто, 1:1 – 68 Пратто, 2:1 – 109 Кинтеро, 3:1 – 120 Мартинес.
Ривер Плейт – Армани, Майдана, Каско, Монтиель (Майяда, 74), Пинола, Перес, Понсио (Кинтеро, 58), Паласиос (Альварес, 97), Фернандес (Сукулини, 111), Мартинес, Пратто.
Бока Хуниорс – Андрада, Магальян, Искьердос, Оласа, Буффарини (Тевес, 111), Нандес, Барриос, Перес (Гаго, 89), Павон, Вилья (Хара, 96), Бенедетто (Абила, 62).
Огоҳлантиришлар: Понсио (27), Перес (43), Фернандес (81), Майдана (83), Барриос (87), Тевес (120), Каско (120).
Четлатиш: Барриос (92).
Биринчи ўйин: 2:2

Теглар

Ўхшаш янгиликлар