O'zbek Ўзбекча
АПЛнинг 21 яшар ҳужумчиси «Барселона» назарига тушди
Душанба, 10 Декабр
6053

«Эвертон» ҳужумчиси Ришарлисон «Барселона»да қизиқиш уйғотди, деб хабар беради Daily Star.

Нашрга кўра, трансфер суммаси 40 млн фунтни ташкил этиши мумкин. Бразилиялик футболчи сиймосида «кўк-анорранглилар» 32 ёшли Луис Суаресга ўринбосарни кўришмоқда.

21 ёшли Ришарлисон жорий мавсум 14 ўйинда «Уотфорд» либосида майдонга тушди ва 7+1 маҳсулдорлик натижасини қайд этди.

Аввалроқ «Барса» Суареснинг ўрнини босиш учун АПЛдан Ҳарри Кейн ёки Роберто Фирминони олиб келиш вариантларини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар